2024 йил 4 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида, Жамғарма раҳбарияти ва ХХРнинг “China Southern Power Grid International” компанияси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда Давлат бошқаруви академияси ректори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори А. Бекмуродов, жамғарма директори ўринбосари .в.б Ж. Аҳмедов, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи А. Ҳамдамов ва жамғарма бўлим бошлиқлари “China Southern Power Grid International” компанияси Вице-президенти Жаноб Чжанг Танзи бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этдилар.
Учрашувда Жамғарма ижрочи директори томонидан давлат раҳбари бошчилигида мамлакатда олиб борилаётган иқтисодиёт ва давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, шунингдек Энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш борасида эришилаётган натижалар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат орқали ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, энергетика соҳаларида эришилаётган улкан натижалар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган жозибадор шароитлар компания Вице-президенти томонидан эътироф этилди.
Маълумот учун: Мазкур компания энергетика соҳаси бўйича дунёнинг 500 та энг нуфузли компаниялари рўйхатида 83 ўринни эгаллаган. Шунингдек, Хитойнинг жанубий вилоятларининг электр тармоқларига сармоя киритишда иштирок этади ҳамда Гонконг ва Макао ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форуми доирасида China Southern Power Grid билан Бухоро вилоятида шамол электр станциялари, бутун мамлакат бўйлаб гидроаккумуляция станциялари ва юқори кучланишли линиялар қуриш лойиҳалари муҳокама қилинган эди.
Ундан аввалроқ эса, “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида “Ўзбекгидроэнерго” ва China Southern Power Grid International компанияси ўртасида Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг “Юқори Пскем” гидро тўплаш электр станцияси қуриш бўйича шартнома имзоланганди.
Компания 5 та провинсиядаги 300 миллион одамни эл��ктр токи билан таъминловчи, Хитойдаги энг катта икта компаниянинг бири ҳисобланади.
Мулоқот давомида А.Бекмуродов томонидан сўнги йилларда ХХР раиси Си Цзиньпин ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Хитой ва Ўзбекистоннинг ҳар томонлама стратегик алоқалари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Хусусан икки давлат ўртасида энергетика, транспорт, соҳалари, яшил иқтисодиёт, камбағалликни қисқартириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, инфратузилмаларни барқарор ривожлантириш йўналишларидаги амалга оширилаётган ҳамкорликлари юқори баҳоланди.
Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали, энергетика соҳасида ишга туширилаётган йирик лойиҳаларда иштирок этаётган вазирлик ва идоралар мутахассислари, давлат хизматчилари учун “Энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, янги инновацион лойиҳаларни жорий этиш ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” йўналишлари бўйича муддатли стажировка дастурларини ҳамкорлик асосида ташкил этишга келишилди.
Мазкур дастурни ташкиллаштириш бўйича ҳар икки томондан масъул мутахассислар белгилаб олинди.
Учрашув якунида томонлар ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар ва яқин вақтлар ичида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олишди.