Магистратура - Жамғарма томонидан ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларидаги истиқболли мутахассислар, шу жумладан педагоглар ва илмий кадрларни танлаб олиш ва таълим олишини ташкил этиш мақсадида ҳар йили магистратура дастурига танлов эълон қилиб боради.
Жaмғaрмa тaълим дaстурлaри бўйичa таълим олиш oчиқ саралаш тaнлoв aсoсидa aмaлгa oширилaди.Очиқ саралаш танлови, аризалар келиб тушиши ва тўпланишига қараб, календарь йил давомида даврий равишда, аммо бир йилда камида икки маротаба ўтказилади.
Жамғарма стипендиялари ҳар йили тасдиқланадиган дастурларга мувофиқ етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасаларда (дунёнинг юқори 300 талик университетлари танлаб олинган фан бўйича етакчи 100 та) магистратура дастури асосида таълим олишга 1-2 йил муддатга ажратилади.
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ магистратура дастури бўйича ўтказилаётган танлов ҳақидаги эълон ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугашига энг камида бир ой қолганда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, интернет нашрлар ва Жамғарманинг веб-сайтига жойлаштирилади.
Стипендиялар сони ҳар йили бюджетдан ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар миқдорига мувофиқ белгиланади.
Танлов йўналишлари (мутахассиликлар) вазирлик ва идоралар эҳтиёжидан келиб чиқиб ишлаб чиқилади ва Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан ҳар бир танлов учун алоҳида тасдиқланади.
Хорижда магистратура дастурида таълим олиш учун танловлар бир неча босқичда амалга оширилади ва Жамғарма Васийлик кенгашининг танлов натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори танловдан сўнг бир ой муддат ичида эълон қилинади.
Жамғарма танловидан мувоффақиятли ўтган стипендиатларга таълим олиш билан боғлиқ бўлган, жумладан:
- хорижий таълим ва илмий муассасаларда стипендиатларни ўқитиш қиймати тўлови,
- стипендиатлар томонидан виза олиш,
- стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойига бўлган йўлкира харажатлари,
- хорижий мамлакатда таълим олиш даврида стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;
- зарур ўқув ва илмий адабиётлар харид қилиш, шу жумладан дарсликлар харид қилиш, илмий мақолалар чиқариш, мақолалар ва илмий адабиётларнинг электрон базасига обуна бўлиш;
- хорижда таълим олиш даврида стипендиатларни тиббий суғурталаш ва бошқа харажатлар тўлаб берилади.