Жорий йил 8 июль куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Жиззах вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари ҳамда мактаб битирувчилари ҳамда вилоят ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий амалий-услубий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда 4000дан ортиқ Жиззах вилоятининг давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар иштирок этдилар.
Онлайн учрашувда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов томонидан очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилди.
Онлайн семинарда Жиззах вилоятидан бўлган Жамғарманинг хорижда таълим олаётган 9 нафар стипендиатлари ҳам иштирок этиб, Жамғарма танловлари ва нуфузли хорижий университетлардаги ўқиш имкониятлари тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумотлар бердилар. Жиззахлик стипендиатлар Жамғармадаги шаффоф тизим ҳамда уларни доим қўллаб-қувватлашларини эътироф этди.
Онлайн учрашувда Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилди.
Эслатиб ўтамиз, семинарлар Республикамиз бўйлаб ўтказиб борилмоқда. Ушбу жараёнлар келажакда юртимизга тиргак бўладиган ёшларни кашф қилишда ёрдам беради.