Ким Кардашьян ижтимоий тармоқларда ўзининг янги хариди — Cybertruck русумли электромобил сотиб олгани ҳақида хабар қилди.
![](https://cdn.statically.io/img/daryo.uz/static/2024/02/24/18d25080859db3e8791cf08b6e11438f-6SXKXnss.jpg)
Машина коррозияга учрамайдиган ва мустаҳкам пўлатдан ясалган бўлиб, 5 нафар йўловчини сиғдира олади. Бундан ташқари, автомобиль қуюқ кулранг туси ва ноодатий дизайни билан ажралиб туради. Унинг нархи позициясига қараб 60 минг доллардан 100 минг долларгача белгиланган.
![](https://cdn.statically.io/img/daryo.uz/static/2024/02/24/autonews-PqMrwQop.jpg)
![](https://cdn.statically.io/img/daryo.uz/static/2024/02/24/Tesla-Cybertruck-Electric-Pickup-Truck-Interior-Dashboard-fH38TUt_.webp)
Дарвоқе, бу Кардашьянга тегишли ягона қимматбаҳо машина эмас. Ўтган йили актриса 250 минг долларга Mercedes-Maybach GLS сотиб олган эди. Кардашянга тегишли Lamborghini Urus машинаси эса 400 минг долларга баҳоланади. Таниқли юлдуз машиналарининг умумий нархи 2 миллион доллардан ошади.
Изоҳ (0)