Юнона
Appearance
Юнона (лотинча: — қадимги римликлар маъбудаси номидан; белгиси: ) — кичик сайёра (астероид). 1804-йилда немис астрономи К.Гардинг кашф этган. Қуёш системасидаги учинчи кичик сайёра. Диаметри 225 км. Ю.нинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 2,668 астрономик бирлик, Қуёш атрофини 4,36 йилда тўлиқ бир марта айланиб чиқади. Орбитасининг эклиптикага оғмалиги 13°0. Экссентритети 0,258, кўринма юлдуз катталиги 7,0 дан 10,0 гача ўзгариб туради. Равшанлигининг ўзгаришига қараб, унинг ўз ўқи атрофида айланиши тахмин қилинади. Ҳамма кичик сайёралар каби Ю.да ҳам атмосфера йўқ.
![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |