Jump to content

Плутон

From Vikipediya
Плутон, Неw Ҳоризонс олган сурат, 2015-йил 13-июл.

Плутон (белгилари: ⯓[1] ва ♇[2]) — Қуёш системасидаги митти сайёрадир. Кўринма катталиги — 13,65.[3] Уни 1930-йили америкалик астроном Клайд Томбау кашф этган. Астрономик белгиси Р. Қуёшдан ўртача узоқлиги 39,4 астрономик бирликка тенг (29 астрономик бирликдан 49 астрономик бирликкача ўзгариб туради). Орбитасининг экссентриситети 0,253, эклиптикага оғмалиги 17"8’. Қуёш атрофини 247,7 йилда (ўртача 4,7 км/с Плутон ва унинг йўлдоши Харон. Кўринишдан сув музи билан қопланган тош ядролардан иборат тезлик билан) тўла бир марта айланиб чиқади. Плутон 1979-йилдан 20-асрнинг охиригача Нептунга нисбатан Қуёшга яқин бўлган. Ердан анча узоқ бўлгани учун унинг табиатини ўрганиш қийин. Табиий тузилиши катта сайёралар — Юпитер, Нептун ва Уранникидан кескин фарқ килади. Плутон диаметри тахминан 3000 км, массаси 1,791022 кг, зичлиги 2100 кг/м3. Плутоннинг ўз ўқи атрофида айланиш даври 6,3 сутка. 1978-йилда америкалик астроном Жеймс Уолтер Кристи Плутоннинг йўлдоши Харонни кашф этди.[4] Харондан ташқари Плутоннинг яна тўртта (жами бешта) йўлдоши маълум: Стикс, Никс, Керберос ва Гидра.[5]

1992-йилда қатор ўхшаш жисмлар очилиши билан Плутоннинг сайёра мавқеи муҳокама қилина бошланди. 2005-йилда Плутондан 27% массивроқ Эрис кашф этилгач, Халқаро астрономия иттифоқи "сайёра" атамаси таърифини аниқлаштирди,[6] бу таърифни Плутон қаноатлантирмаслиги туфайли у сайёралар сафидан чиқарилиб, "митта сайёра" (аниқроғи плутоид) деб синфлаштирилди.[7]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЖПЛ/НАСА. „Wҳат ис а Дwарф Планет?“. Жет Пропулсион Лабораторй (2015-йил 22-апрел). Қаралди: 2022-йил 19-январ.
  2. Пҳйсиcс анд чемистрй оф тҳе солар сйстем, 2 Жоҳн Леwис: , Элсевиэр, 2004 — 64 бет. 
  3. Плуто Фаcт Шеэт, НАСА
  4. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. Шоwалтер, Марк Р.. „Ҳуббле Дисcоверс а Фифтҳ Моон Орбитинг Плуто (Неwс Релеасе СТСcИ-2012-32)“ (11-июл 2012-йил). Қаралди: 11-июл 2012-йил.
  6. "Астрономерс Меасуре Масс оф Ларгест Дwарф Планет"
  7. "Фареwелл Плуто?", ББC